13:14 24 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
В Бухаре создана туристическая полиция

Кузатув хизмати, туризм ва шартнома – қарор лойиҳаси тайёрланди

© Uznews
Жамият
Ҳавола олиш
206 0 0

Кузатув хизмати туристларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳамда улар транспорт воситаларида ҳаракатланишлари давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.

ТОШКЕНТ, 6 апр  — Sputnik. "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида” Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланди.

Низом лойиҳасида айтилишича, туристларни шартнома асосида кузатиб бориш хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, пиёда ва (ёки) махсус автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Кузатув хизмати туристларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳамда улар транспорт воситаларида ҳаракатланишлари давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.

"Кузатув хизмати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тарифларга мувофиқ, тўлов асосида амалга оширилади", - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Моддий маданий мерос объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пуллик хизматлар шартномавий-ҳуқуқий асосларда, ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида туристик фаолиятни ташкил этишга ваколатли шахслар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

Асосий мавзулар