23:59 19 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Президент ознакомился с новым терминалом международного аэропорта Термеза

Шавкат Мирзиёев Термиз аэропортининг янги терминали билан танишди

© Пресс-служба президента Узбекистана
Жамият
Ҳавола олиш
349 0 0

Шавкат Мирзиёев анжуман арафасида қуриб битказилган Термиз халқаро аэропортининг янги терминалини кўздан кечирган.

ТОШКЕНТ, 6 апр  — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун 6 апрель куни Сурхондарё вилоятига келди.

Шавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев ушбу нуфузли анжуман арафасида қуриб битказилган Термиз халқаро аэропортининг янги терминалини кўздан кечирган.

Кенг ва баланд қилиб қурилган, замонавий техникалар билан жиҳозланган ушбу терминал соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Божхона назорати, авиация хавфсизлиги ва багаж олиш жойларида тезкорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Кутиш заллари, CIP зоналар, она ва бола хоналари, намозхона, тиббий пункт ва бошқа бўлимларда йўловчиларнинг барча эҳтиёжлари инобатга олинган. Duty Free дўконлари, бепул Wi-Fi хизмати, чет эллик туристлар учун виза олиш сектори ташкил этилган.

Новый терминал международного аэропорта Термеза
Новый терминал международного аэропорта Термеза

Президент терминалда яратилган шароитларни маъқуллаб, энди бундан самарали фойдаланиш, халқаро рейслар ва чет эллик сайёҳлар оқимини кўпайтириш, хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Янги учиш-қўниш йўлаги барпо этиш лойиҳаси бўйича кўрсатмалар берди.

Асосий мавзулар