11:42 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Железнодорожный состав

Деҳқонободда темир йўллар қайта тикланди

© Flickr / Nick Savchenko
Жамият
Ҳавола олиш
117 0 0

Деҳқонободда кўчки оқибатида чўкиб қолган темир йўллар қайта тикланиб поездлар қатнай бошлади.

ТОШКЕНТ, 7 апр – Sputnik. Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида пасайиб қолган темир йўллар қайта тикланиб поездлар ҳаракати йўлга қўйилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон  темир йўллари.

“Айни дамда, шикастланган темир йўлнинг устки қисмини тиклаш ва мустаҳкамлаш ишлари якунланди ва пўлат излар тўлиқ тикланди. Поездлар ҳаракатланиши йўлга қўйилди”, - дейилган расмий хабарда.

ФВВ хабарига кўра, 5-6 апрель кунлари бўлиб ўтган кучли ёғингарчилик туфайли Деҳқонобод тумани ҳудудидаги Оқработ қишлоғида кўчки содир бўлган ва темир йўл излари пасайган. Шу сабабли 56 вагондан иборат юк поезди тўхташга мажбур бўлган, айрим вагонлар изидан чиқиб кетган. Ушбу ҳодисада фуқаролар зарар кўрмаган. Темирйўл вагонлари ҳам шикастланмаган.

Асосий мавзулар