14:33 24 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB147.27
  • EUR10383.02
  • USD9424.54

Узоқ қишлоқларда кино кўрсатиш учун кўчма кинотеатр ишлаб чиқилди

© Turin Invest
Жамият
Ҳавола олиш
116 0 0

Кўчма кинотеатр кинопроектор,  аудио колонкалар,  аккумулятор батареялари,  ноутбук, DVD билан жиҳозланган.

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. "Turin Invest Engineering" компанияси "Ўзбеккино"  учун махсус кўчма кинотеатр автомобиллари ишлаб чиқди.

Damas асосида ишлаб чиқилган ушбу автомобиллар мамлакатнинг кинотеатрлар мавжуд бўлмаган олис туманларида кино кўрсатишга мўлжалланган.

Кўчма кинотеатр кинопроектор,  аудио колонкалар,  аккумулятор батареялари,  ноутбук, DVD-проигриватель ва бошқа видеоматериалларни автоном равишда трансляция қилиш учун зарур жиҳозлар билан таъминланган.

Ушбу ихтисослаштирилган автомобиллар Турин Политехника университети қошидаги  "Turin Invest Engineering" компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Turin Invest турли муҳандислик ғояларини амалга ошириш билан  шуғулланади.

Бундан олдин улар Spark автомобилини тўлиқ электромобилга айлантириш, автомобилда жойлаштирилган магазин ва офис каби лойиҳаларни ишлаб чиқишган эди.

Асосий мавзулар