13:14 24 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Обязательно спрашивайте у местных жителей и других туристов, где отведать самый вкусный плов.

ДХХ ходимларининг овқатланиши қандай ташкил этилади?

Sputnik / Мария Науменко
Жамият
Ҳавола олиш
373 0 0

Таомлар тарқатилишидан олдин врач ва навбатчи уларнинг сифатини текширади.

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Давлат хавфсизлик хизмати органлари ва бўлинмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.

Низомга мувофиқ, аутсорсерлар ҳокимликлар томонидан танлаб олинади. Аутсорсерлар билан шахсий таркибни стационар ва дала шароитларида овқатланишини ташкил қилиш бўйича шартномалар бир йилга тузилади.

"Сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, давлат стандартларига ва техник шартларга жавоб бермайдиган озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Таомлар тарқатилишидан олдин врач ва навбатчи уларнинг сифатини текширади", - дейилади ҳужжат матнида.

Озиқ-овқат йўналишидаги объектлар ва ошхона учун берилган моддий-техник воситалар аутсорсерга ноль қийматда вақтинча фойдаланишга берилади.

Асосий мавзулар