00:01 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Работа за компьютером

Хакерлар Тошкентда Россия консулхонасининг сайтига ҳужум қилишди

© Sputnik / Кирилл Каллиников
Жамият
Ҳавола олиш
163 0 0

Ўзбекистон фуқаролари консуллик сайти орқали қабулга рўйхатга ўта олишмади.

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Хакерлар Тошкентда Россия консулхонаси расмий сайтига ҳужум қилишди. Бу ҳақда nuz.uz нашри Россия консуллик бўлими мудири И.Фетисовага асосан хабар қилди.

Нашр ёзишича, хакерлар фуқароларни қабул қилиш бўйича электрон навбатга таъсир қилишга ҳаракат қилишди.

Хакерлар навбатдан тез билан ўтиш бўйича хизмат кўрсатувчи воситачилар ёллаган бўлиши мумкин.

Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Sputnik мухбирига хакерлар электрон навбатда барча жойларни банд қилувчи ботни яратишгани маълум қилинди. Шунингдек, воситачилар консулхонага қабулга ёзилиш жойни сотишган. 

Россиялик техник мутахассислар томонидан муаммо бартараф қилинди. Сайт олдинги режимда ишламоқда.

Асосий мавзулар