12:52 24 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП

Мусулмонлар идорасида 2 киши жамоат тартибини бузди - ИИББ

ГУВД г. Ташкента
Жамият
Ҳавола олиш
322 0 0

Мусулмонлар идорасида жамоат тартибини бузганлар 2 киши маъмурий жавобгарликка тортилади.

ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлар идорасида безорилик қилган икки кишига нисбатан маъмурий қонунбузарлик иши очилди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, 8-апрел соат 11:00 да 2 киши Ўзбекистон мусулмонлар идорасига келиб муфтий Усмонхон Алимов билан учрашни қўпол равишда талаб қилишган.

“Усмонхон Алимов хизмат сафарида бўлганлиги сабабли, идорага келган икки нафар эркаклар билан Идора раисининг ўринбосари Абдулазиз Мансур учрашган. Аммо улар раис ўринбосари берган жавоблардан қониқмасдан, идора ходимларига қаратилган турли хил ҳақоратомус ўхшатишлар билан ўз талабларини изҳор этишда давом этишган. Ўзларининг ҳар бир ҳаракатларини улар мобиль телефонга ижтимоий тарқмоқларга тўғридан-тўғри ўзатиб видеога олишган”, - дейилган хабарда.

Олмазор тумани маъмурий ишлар бўйича суди ушбу ҳодиса бўйича тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб ва томонлар фикрларини эшитиб, 43 ёшли муқаддам бир неча бор судланган (шулар қаторида фирибгарлик учун ҳам) Р.К. ва 47 ёшли А.Т.ларни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик) ва 194-моддаларида (Ички ишлар ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топди.

Асосий мавзулар