01:18 17 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Жители  Республике Узбекистан

Ўзбекистонда 70% болалар мактабгача таълим олмайди -  ЮНИСЕФ

© Flickr / Giorgio Montersino
Жамият
Ҳавола олиш
162 0 0

Мактабгача таълим олмаётган болалар ҳаётнинг энг бошиданоқ нотенглик қурбонига айланиши мумкин - ЮНИСЕФ.

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ўзбекистонда 1,6 миллион болалар (70%) мактабгача таълим олимайди, деб эълон қилди БМТ Болалар фонди (ЮНИСЕФ).

ЮНИСЕФ ҳисоботига кўра, бугунги кунда бутун дунёда 175 миллион болалар мактабгача таълим муассасаларида ўқийди.

Детский сад Wunderkinds in Kungirad принял первых воспитанников
Пресс-служба президента Узбекистана

Ўзбекистонда ҳар 3 боладан 2 нафари ҳаёт учун ўта муҳим инвестиция бўлган – мактабга таълимдан қуруқ қолмоқда. Бу улар ҳаётининг энг бошиданоқ нотенглик қурбони бўлиш хавфини ортиради, дейилган хабарда.  

Фонд экспертлари айтишига кўра, Ўзбекистон шаҳарларида ҳар бир нафар педагог 25 болани, қишлоқларида эса 5 нафар болани тарбиялаётгани маълум. Бу жуда паст кўрсатгич.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрь ойида Қорақалпоғистон республикаси, Фарғона вилояти ва Тошкентда бир йиллик мажбурий мактабгача таълим дастурини амалга ошириш тажрибаси жорий этилган эди. 2019 йилнинг сентябрь ойида ушбу тажрибани бутун республика бўйича жорий этиш режалаштирилган.

Асосий мавзулар