ФВВ Бухородаги кучли ёмғир оқибатлари ҳақида маълумот берди

© МЧС УзбекистанаСильные дожди затопили улицы Бухары - фото
Сильные дожди затопили улицы Бухары - фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кучли ёмғир натижасида Бухоро шаҳрининг айрим кўчаларини сув босган.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жорий йилнинг 9 апрель куни Бухорода кузатилган кучли ёмғир оқибатлари ҳақида маълумот берди.

Соат 04:00ларда бошланган кучли ёмғир натижасида Бухоро шаҳрининг "Амиробод", "Ҳофиз Таниш Бухорий", "Роҳат", "Чорбоқоли", "Мирзо Ғофур", "Ҳавзинав", "Озод", "Низомий", "Турсуной", "Камолот", "Тинчлик", "Янгиобод", "Тагбанд Бофон", "Фурқат" "Хўжа Порсо" кўчалари, шунингдек, Бухоро тумани "Шейхонча" кўчасига ариқлардан сув тошиб чиқиши ҳолатлари кузатилган.

© МЧС УзбекистанаСильные дожди затопили улицы Бухары - фото
ФВВ Бухородаги кучли ёмғир оқибатлари ҳақида маълумот берди - Sputnik Ўзбекистон
Сильные дожди затопили улицы Бухары - фото

Бундан ташқари, "Ҳавзинав" кўчаси 21-уй, Амиробод кўчасидаги 13-уй, "Бўри Бофон" кўчасидаги 23-уй, "Обод" кўчасидаги 74-уй, "Роҳат" кўчасидаги 31-уй, "Кўчабоғ" кўчасидаги 20-уй, "Тошкўча" кўчасидаги 80-уй, "Мирзо Ғофур" кўчасидаги 19-уй, "Мустақиллик" кўчасидаги 32-уйларнинг ҳовлиларига оқава сувлари кириш ҳолатлари қайд этилган.

© МЧС УзбекистанаСильные дожди затопили улицы Бухары - фото
ФВВ Бухородаги кучли ёмғир оқибатлари ҳақида маълумот берди - Sputnik Ўзбекистон
Сильные дожди затопили улицы Бухары - фото

Юзага келган вазиятни бартараф этиш тадбирларига вилоят Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Ободонлаштириш бошқармаси, вилоят "Сувоқава" ДУКнинг шахсий таркиби ва махсус техника воситалари жалб этилди.

© МЧС УзбекистанаСильные дожди затопили улицы Бухары - фото
ФВВ Бухородаги кучли ёмғир оқибатлари ҳақида маълумот берди - Sputnik Ўзбекистон
Сильные дожди затопили улицы Бухары - фото

Мазкур ҳолатларда биноларнинг қулаши ва фуқароларнинг тан жароҳати олиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмаган.

ФВВ Ўзбекистон аҳли сел туфайли қандай зарар кўргани ҳақида тўлиқ ахборот берди

Янгиликлар лентаси
0