Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида аудит ўтказилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСчетчик воды
Счетчик воды - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳужжатда сув таъминоти объектларида технологик аудит ўтказишга ихтисослаштирилган “Коммунал аудит” давлат унитар корхонаcини ташкил этиш таклиф этилган.

ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. “Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланди.

Кран - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентнинг учта туманида сув ўчирилади

Қарор лойиҳасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг, мазкур инспекция қошида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизими объектларида технологик аудит ўтказишга ихтисослаштирилган “Коммунал аудит” давлат унитар корхонаcини ташкил этиш бўйича таклифлари мақуллаш қайд этилган.

“Коммунал аудит” ДУКнинг асосий вазифалари:

- ичимлик сув таъминоти ва канализация хизматлари кўрсатишга дахлдор бўлган барча жараённи технологик аудитдан ўтказиш;

- технологик аудит ўтказиш тартиблари ва режаларини ишлаб чиқиш ҳамда барча манфаатдор идоралар билан келишиш;

- зарурий ҳолларда, технологик аудитдан ўтказишда иштирок этиш учун давлат бошқаруви, маҳаллий ҳокимият ва ўзини-ўзи бошқариш органларини шартнома асосида жалб этиш;

- технологик аудит ишларини шартномавий муносабатлар асосида
ва сифатли ўтказиш;

Кран в ванной комнате, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Сув ва канализация учун тўловлар 100 фоиз олдиндан тўланади

- сув таъминоти ва канализация соҳасида давлат капитал қўйилмалари
ва ҳорижий молия институтларининг маблағлари эвазига қуриладиган ҳамда реконструкция қилинадиган ишларни манзилли рўйхати ва дастурларини шакллантиришда иштирок этиш, бу борада жойларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш;

- ўтказилган технологик аудит ва ўрганиш натижалари бўйича муаммолар
ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ инновацион таклифларни тақдим этиш.

Ҳужжатга Cув таъминоти ва канализация тизими объектларини технологик аудитдан ўтказиш тартиби лойиҳаси ҳам илова қилинган.

“Аудит ўтказиш жараёнида сув таъминоти ва канализация тизимлари иншоотларида аниқланган камомадлар бўйича ҳужжатлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳолда ҳудудий прокуратура органларига тақдим этилади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Янгиликлар лентаси
0