17:30 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
ех по изготовлению светодиодных светильников и ламп

Энергия тежаш тизимларини ишлаб чиқишга Германия нано-технологиялари жалб қилинади

© Sputnik / Артем Житенев
Жамият
Ҳавола олиш
99 0 0

Шунингдек, шиша тола ишлаб чиқишга хорижий инвестиция ва замонавий нано-технологиялар жалб қилинади.

ТОШКЕНТ, 11 апр – Sputnik. Шиша тола, шиша толали буюмлар, композит материаллар, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналари ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Қарор шиша тола ва энергия тежашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқишга хорижий инвестиция ва замонавий нано-технологияларни кенг жалб қилиш мақсадида қабул қилинган.

Қайд этилишича, бугунги кунда “Deutsche Kabel AG Taschkent” қўшма корхонаси (Германия) томонидан шиша тола, энергия тежамкор иситиш асбоб-ускуналарнии ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Қўшма корхона лойиҳаларни (13 минг тонна шиша тола, 3 минг тонна шиша тола буюмлари ва 40 минг кВт энергия тежашнинг замонавий тизимлар) 21,4 млн евро тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва замонавий технологияларни жалб этган ҳолда амалга оширади ҳамда мазкур лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун “Falk Porsche Fiberglass” МЖЧ ташкил этилган.

Қарор билан “Falk Porsche Fiberglass” МЖЧга қатор солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди.

Асосий мавзулар

  • Министр обороны РФ Сергей Шойгу

    Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувлари иштирокчиларини тақдирлади. Уч нафар ўзбекистонлик ҳарбийлар ҳам мукофотга лойиқ деб топилди.

    11
  • Справа налево: Биллал Беннама (Франция) и Шахобид Зоиров (Узбекистан) в поединке 1/2 финала по боксу в весовой категории до 52 кг на ХХ чемпионате мира по боксу в Екатеринбурге.

    Шаҳобиддин Зоиров Жаҳон чемпионати ярим финалида франциялик рақибини мағлуб этди ва финал иштирокчисига айланди.

    125
  • Мужчина держит наручники

    Тошкентда фуқароларнинг 1,67 миллиард сўмдан зиёд пулини еб кетган агентликнинг 29 ёшли директорига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Агентлик фуқароларга Германия, Чехия, Япония, Туркия, Болгария ва Литвага ишга юборишни ваъда қилиб, пул олган.

    50