Аскарлар Регистон майдонида қасамёд қилишди

© УзАНовобранцы торжественно поклялись на площади Регистан
Новобранцы торжественно поклялись на площади Регистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бўлажак ватан ҳимоячилари Регистон майдонида қасамёд қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 14 апр – Sputnik. Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўташга киришган бир гуруҳ оддий аскарлар Регистон майдонида тантанали қасамёд қабул қилишди, деб ёзмоқда ЎзА.

“...Сўнгги нафасим қолгунча она Ватанимнинг садоқатли фарзанди бўлиб қолишга, ҳарбий хизматнинг бутун машаққати ва қийинчиликларини сабот билан енгишга, давлат ва ҳарбий сирларни мустаҳкам сақлашга аждодларим руҳи олдида қасамёд қиламан.

Жонажон Ўзбекистонимнинг нурли истиқболи учун унинг давлат манфаатлари ва мустақиллигининг ҳимоячиси бўлишга қасамёд қиламан...”, - деб қасамёд матнини келтиради нашр.

© УзААскарлар Регистон майдонида қасамёд қилишди
Аскарлар Регистон майдонида қасамёд қилишди - Sputnik Ўзбекистон
Аскарлар Регистон майдонида қасамёд қилишди

Тантанали маросимда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник А. Саидов иштирок этишди.

Ҳарбий қасамёд қабул қилиб, Ватан ҳимоячиси деган улуғ номга сазовор бўлган аксарлар ўзларига билдирилаётган юксак ишонч ва эътибордан мамнун эканликларини билдиришди.

Регистон майдонида ҳарбий қасамёд қабул қилган аскарларга Президент совғаси — “Темур тузуклари”, “Ўзбекистон тарихи” китоблари топширилди.

© УзААскарлар Регистон майдонида қасамёд қилишди
Аскарлар Регистон майдонида қасамёд қилишди - Sputnik Ўзбекистон
Аскарлар Регистон майдонида қасамёд қилишди
Янгиликлар лентаси
0