13:14 24 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36
Запущен новый международный автобусный маршрут Самарканд – Туркистан

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автобус қатновлари сони биттага кўпайди

© Хокимият Самаркандской области
Жамият
Ҳавола олиш
68 0 0

Ушбу йўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Қозоғистонга сайёҳлар оқими ошишига ёрдам бериши таъкидланган.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон янги халқаро Самарқанд-Туркистон автобус қатновини ишга туширди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, рейслар ҳар куни соат 18:00 да “Олтин Ўрда” автовокзалидан “Самарқанд” автовокзалигача қатнайди.  Чимкент, Гулистон ва Жиззах шаҳарларида тўхташ жойлари бор.

Ушбу йўналишнинг очилиши Ўзбекистон ва Қозоғистонга сайёҳлар оқими ошишига ёрдам бериши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 10 декабрида Туркистон - Тошкент автобус қатнови йўлга қўйилган эди.

Сўнгги йиллар давомида Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар орасида ўндан ортиқ халқаро автобус қатновлари йўлга қўйилди. Улар орасида Чирчиқ-Олмаота, Тошкент-Хўжанд, Тошкент - Олмаота, Тошкент - Чимкент, Самарқанд - Панжакент, Андижон - Ўш, Тошкент - Нижний Новгород, Термиз - Душанбе, Фарғона - Хўжанд, Тошкент - Бишкек, Фарғона - Ўш, Тошкент - Иссиқ кўл, Тошкент-Туркистон ва бошқалар бор. 

Асосий мавзулар