Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп: Саида Мирзиёева янги иш жойи ҳақида

Саида Мирзиёева
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Янги жамоа, мутахассислар билан танишдим, олдимизга қўйилган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик”, – деб ёзган Саида Мирзиёева.

ТОШКЕНТ, 15 апр – Sputnik. Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўзининг Facebookдаги расмий саҳифасида янги лавозимдаги биринчи иш куни таассуротлари билан ўртоқлашди.

Саида Мирзиёева стала замдиректора Агентства информации и массовых коммуникаций - Sputnik Ўзбекистон
Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор ўринбосари бўлди

"Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги биринчи иш куним. Янги жамоа, мутахассислар билан танишдим, олдимизга қўйилган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик.

Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади. Зиммамиздаги бу вазифаларни Агентликнинг кучли жамоаси билан биргаликда ва ҳамжиҳатликда уддалаймиз, деб ишонаман", — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Янгиликлар лентаси
0