10:20 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Паркентдаги "Катта Қуёш печи" сайёҳлар учун очилди

© ХS
Жамият
Ҳавола олиш
257 0 0

“Катта Қуёш сандони” энди стратегик объект эмас, унинг эшиклари барчага бирдек очилди.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Дунёдаги энг ноёб лабораториялардан бири бўлган, Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган Ўзбекистон Фанлар Академиясининг “Катта қуёш сандони” лабораториясини энди барча томоша қилиши мумкин, деб хабар қилмоқда “Халқ сўзи” нашри.

Дунёда ана шундай мажмуа фақат 2та – бири Францияда бўлса иккинчиси – Ўзбекистонда. Бироқ яқин-яқингача ушбу ноёб объектга кириш учун махсус рухсатнома керак эди. Энди бўлса мазкур объект барча учун ўз эшикларини очди. 

“Катта Қуёш печи”ни кўриш мақсадида келаётган сайёҳлар кун сайин кўпаймоқда, — дейди С. Азимов номидаги “Физика — Қуёш” ИИЧБ Материалшунослик институти катта илмий ходими, техника фанлари номзоди Йўлдош Собиров. — Улар орасида мактаб ўқувчилари, талабалар кўпчиликни ташкил этади. Бизни хурсанд қилаётгани кейинги пайтда чет эллик тадқиқотчилар ҳам келишмоқда. 

Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоят ҳокимлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида ташкил этилган инфо-турда “Катта Қуёш сандони” қурилиши бўйича қизиқарли маълумотларни тақдим этишди.

Мазкур қурилма учун денгиз сатҳидан 1100 метр баландликдаги ҳозирги жойи танланиб, ер майдони портлатилади. Сўнгра 30 метр чуқурликдан темир-бетон асосли пойдевори қўйилади. Концентратор ва технологик минора жойлашган иншоот 60 метр баландликда барпо этилади. Унинг тепасига лифт ёрдамида, чиқилади. 

Қурилма яқинида беш юлдуз меҳмонхона қурилгани маҳаллий ва хорижий сайёҳлар, айниқса, илмий туризм вакиллари учун қўшимча қулайликлар яратмоқда. 

Асосий мавзулар