13:12 24 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36

Лексус ўзининг биринчи минивэнини тақдим этди

© Drive
Жамият
Ҳавола олиш
180 0 0

Lexus LM люкс минивэн бўлиб, у орқа ўриндиқда ўтирган одамга мисли кўрилмаган даражадаги қулайликлар тақдим этиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Шанхайда бўлиб ўтаётган Жаҳон автомобиллар кўргазмасида, Япониянинг люкс автомобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Lexus компанияси ўзининг биринчи премиум минивэнини тақдим этди, бу ҳақида drive.ru хабар қилмоқда.

Первый минивэн от Лексус

Lexus LM номли минивэн, анаъанага кўра Тойота автомобили асосида ишлаб чиқарилган. Тойотанинг Alphard минивэни би неча йиллардан бери ишлаб чиқарилади, лекин Lexus унга бутунлай ўзгача хусусиятлар мужассам қила олган.

Первый минивэн от Лексус

Автомобиль олдидаги улкан радиатор решеткаси минивэнни янада динамикали ва агрессив кўринишга олиб келган. Қўшимча хромланган деталлар эса автомобил люкс классга ўтганидан далолат беради.

Лекин асосий ўзгаришлар албатта автомобил ичига ва қўлланилган техник  ечиларда яширинган. Биринчидан, автомобил юриш қисми (подвеска) янада юмшоқроқ қилинган. Бунга LMга ўрнатилган янги амортизаторлар хизмат қилади. Амортизаторлар махсус клапанлар тизимига эга бўлиб, улар йўлнинг катта ва кичик нотекисликларига мос равишда очилади. Натижада автомобил ҳар қандай нотекисликларда равон ва юмшоқ ҳаракатланади.

Первый минивэн от Лексус

Автомобиль 300 от кучига эга бўлган 3,5 литрли V6 двигатели билан жиҳозланади. Турли жиҳозланиш вариантларида автомобилнинг  2 ғилдираги ёки 4 ғилдираги ҳам тортиши (4WD) мумкин.

Энг катта ўзгаришлар албатта автомобил салонида. Автомобил эшиги тўлиқ автоматлашган равишда очилиб ёпилади. Йўловчи салонга эгилмасдан кириши мумкин. 

Иккинчидан -  орқа ўриндиқ оттоманка  шаклида ясалган бўлиб, унда бемалол чўзилиб ухлаш мумкин.  Учинчидан, йўловчилар олдидан улкан 26 дюмли экран ҳам ўрнатилган.

Первый минивэн от Лексус

Ҳа, айтмоқчи йўловчилар мириқиб мусиқа эшитиши учун у ерда жуда сифатли Mark Levinson аудиосистемаси ўрнатилган. Динамиклар сони - 19та.  Шунингдек, ҳажми 14 литр бўлган совутгич ҳам бор.

Компания хабарига кўра, ушбу минивэн биринчи навбатда Осиё бозорлари учун мўлжалланган. Айниқса хитой люкс-минивэнлар люкс седанларга қараганда кўпроқ оммавийлашмоқда. Бунга сабаб орқа ўриндиқ атрофининг жуда кенглигидир.

Қуйида ушбу минивэн тақдимотини томоша қилишингиз мумкин. Унда бош қаҳрамон ҳайдовчи эмас, орқа ўриндиқдаги киши, албатта!

Асосий мавзулар