Миллий гвардия ходимларининг овқатланиши қандай ташкил этилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаСотрудники Национальной гвардии Узбекистана
Сотрудники Национальной гвардии Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Озиқ-овқат маҳсулотларини қозонга солиш Миллий гвардия бўлинмалари вакиллари иштирокида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Сотрудники Росгвардии во время учений - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳарбийлари Росгвардия олийгоҳларида таҳсил олиши мумкин

Низомга мувофиқ, аутсорсерлар хокимликлар томонидан танлаб олинади.

Аутсорсинг хизмати учун ҳисоб-китоб 15 фоиз олдиндан, 85 фоиз ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб кейинги ойнинг 5-санасигача амалга оширилади.

Аутсорсер фойдаланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари халқаро ва миллий стандартларга жавоб бериши шарт.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати тиббий ходим томонидан текшириб борилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини қозонга солиш Миллий гвардия бўлинмалари вакиллари иштирокида амалга оширилади.

Ошхона учун берилган моддий-техник воситалар аутсорсерга вақтинча фойдаланишга берилади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон ҳарбийлари Росгвардия олийгоҳларида таҳсил олиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистонлик мутахассисларни Росгвардия олий ҳарбий ўқув юртларида таҳсил олишини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланади. Бу ҳақда Росгвардия директори биринчи ўринбосари генерал-полковник Сергей Меликов маълум қилди.

 


Янгиликлар лентаси
0