19:23 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Ўзбек ва корейс халқлари азалдан яқин ва ўхшаш - Корея президенти

© XS
Жамият
Ҳавола олиш
19810

Корея президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистонга ташрифи олдидан интервью берди.

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида "Халқ сўзи" газетасига интервью берди.

Мун Чже Ин ўз интервьюсида корейс халқи ўзбек халқидан миннатдор эканлигини таъкидлаган.

"Ўзбек халқи бундан саксон йиллар олдин бошпанасидан айрилган корейс миллатига мансуб фуқароларни ўз бағрига олди. Ўша вақтда Ўзбекистон ва унинг аҳолиси Иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан боғлиқ мураккаб даврни бошдан кечирганини ёдга оладиган бўлсак, миннатдорлик туйғуси янада ортади. Корея Республикаси машаққатли йилларда беминнат ёрдам қўлини чўзган ўзбек халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром ва дўстлик  туйғуси билан қарайди, - деган Корея раҳбари.

Шундан сўнг, у ўзбек ва корейс халқари муносабатларининг тарихи жуда узун эканини қайд этиб, бунга қадимий Афросиёб қазилмалари деворида акс эттирилган кореялик элчилар тасвирини эсга олган.

Ундан ташқари Мун Чже Ин ўзбек ва корейс халқлари урф одатларида ҳам ўхшашликлар кўплигини қайд этди. Масалан, ўзбеклардаги "маҳалла" тушунчаси Кореяда ҳам борлигини айтиб ўтган. Корея ишлоқ жамоаларида йўлга қўйилган анъанавий бир-бирига ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш фаолияти - "маил" деб аталишини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Корея келажакда қайси соҳаларда алоқаларни ривожлантириши ҳақида берилган саволга, Мун Чже Ин қянги газ конларини топиш ва электр станциялари қуриш, ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ), 5G мобиль алоқасининг бешинчи авлод технологиялари, космик технологиялар, саноатнинг янги тармоқлари, хусусан, тиббиёт ва биоиндустрияни санаб ўтган.

Асосий мавзулар