13:40 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Субботник

Қирғизистонлик оқсоқол кўпқаватли уй ҳаётини ўзгартириб юборди

© Sputnik / Максим Богодвид
Жамият
Ҳавола олиш
795 0 0

Ўн кун ичида у уй атрофидаги барча ахлатларни йиғиб, ариқни тозалади ҳамда дарахтларни оҳаклаб чиқди

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Бишкекда 70 яшар оқсоқол бир ўзи кўпқаватли уй атрофини ободонлаштириб чиқди, бу ҳақда пост шаҳар мэриясининг Facebookдаги расмий саҳифасида эълон қилинган.

Бу ҳақда биринчилардан бўлиб, эркакнинг қўшниси Лариса Левитус ёзган.

"Уйимизга жуда ажойиб инсон яшайди. Унинг исми Толон-Толик, ёши 70 да, бир йил олдин Нориндан кўчиб келган. Ўн кун ичида у бир ўзи уйимиз атрофидаги барча ахлатни йиғиштирди, ариқни тозалади, дарахтларни оҳаклади. Бомжларга йўлни буткул ёпди. Энди уйни олдидаги майсазорда болалар ва ўсмирлар ўйнашади. Мана шу йиллар давомида бу ишни 60та хонадон эгалари қила олмаган. Рағбат пули ҳам сўрамайди, фақат арава сўраганди, биз олиб бердик. Яна озроқ пул тўпланди. Қўшниларнинг ҳаммаси ҳам "охирги" юз соми билан хайрлашишни истамади. Бизнинг Толон барча учун ўрнак бўлолади", — деб ёзган аёл.

Оқсоқолга шаҳар вице-мэри Рыспек Сарпашов миннатдорлик билдирди. Пенсионерга ташаккурнома, боғда ишлатиладиган асбоблар ва янги аравача учун пул топширилди.

Асосий мавзулар