Чет элга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузилади

© Дмитрий МатвеевУзбекская невеста
Узбекская невеста - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хорижга турмушга чиққан хотин-қизларни ҳимоя қилиш мақсадида, уланинг рўйхати тузилади ва яшаш шароити ўрганилади.

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси хорижга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузади, деб хабар қилмоқда “Дарё”.

Девушка в поле - Sputnik Ўзбекистон
Хитойлик йигитга турмушга чиқиб, таҳқирланган қиз Ўзбекистонга қайтарилди – видео

Хабарда айтилишига кўра, ушбу амалиёт авваломбор чет элга турмушга чиққан ўзбекистон фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади. Хотин-қизлар қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда аёларнинг яшаш шароитини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.  

Айни дамда Наманган вилоятидан чет элга келин бўлиб кетган аёллар рўйхати шакллантирилган. Келгусида бутун республика бўйлаб чет элга келин бўлиб кетган аёллар рўйхатини тузиш, , улар билан боғланиш ва турмуш шароитини ўрганиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Жанубий Корея ва Хитойга турмушга чиққан ўзбекистонлик қизлар, бироз вақт ўтиб оғир турмуш шароитидан арз қилиб, Ўзбекистонга қайтишга ёрдам беришларини сўраган эди.

Янгиликлар лентаси
0