21:24 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
Паломники с Узбекистана

Ўзбекистон мусулмонлари учун ҳаж сафари харажати арзонлаштирилди

© Комитет по религиям РУз
Жамият
Ҳавола олиш
109630

2019 йил учун ҳаж зиёратининг нархи белгиланди.

ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. 2019 йилдан ўзбекистонлик мусулмонлар учун ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

2018 йилда Ўзбекистон фуқаролари учун Ҳаж зиёратини амалга ошириш харажатлари 38 миллион сўмни ташкил этган эди.

2019 йилдан Саудия Арабистонида барча хизматларга 5 фоизлик қўшилган қиймат солиғи ва меҳмонхоналарга 2,5 фоизлик солиқ киритилди. Шунга кўра бу йил ҳаж зиёрати сарф-харажатлари тахминан 42-43 миллион сўм бўлиши кутилаётган эди.

“Давлатимиз раҳбарининг иродалари ва саъй-ҳаракатлари натижасида жорий йилдан фуқароларимиз ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди, яъни ҳаж ибодатини амалга оширишни 10 миллион сўмга арзонлаштиришга эришилди. “Ҳаж-2019” мавсумидан сўнг умра сафари 1,3 миллионга арзонлаштирилди. Шунингдек, “Ҳаж-2018” тўловидан ортган 926,5 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳар бир зиёратчига қайтириб берилди”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар