14:05 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Ликвидация последствий наводнения в Ташкенте

Сув тошқинларини бартараф этиш учун махсус Штаб ташкил қилинди

© Пресс-служба хокимията Ташкента
Жамият
Ҳавола олиш
21710

Тошкент ҳокимиятида сув босишни олдини олиш бўйчиа 24 соат узулуксиз ишлайдиган махсус штаб ташкил қилинди.

ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Тошкентда cув тошқинларни бартараф этиш учун туман ҳокимлари, ихтисослашган ташкилотлар раҳбарлари иштирокида махсус штаб ташкил қилинди. 24 соат давомида навбатчилик тартибида ишлайдиган штабга Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бошлиқ этиб тайинланди, дейилган ҳокимият хабарида.

Ликвидация последствий наводнения в Ташкенте
Тошкентда сув тошқини оқибатларини бартараф этиш

Махсус штаб Тошкент шаҳрида сув тошқинлари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, тошқинлар оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш билан шуғулланади.

“Хусусан, 19–23 апрель кунлари шаҳар миқёсида жами 40 дан ортиқ ҳудудда ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, ушбу тадбирлар учун турли функциядаги 50 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилди.

Ёғингарчилик миқдори узлуксиз ва аввалги йилларга нисбатан кўплиги муносабати билан Штаб ишчи гуруҳи томонидан энг биринчи навбатда, автомобиллар серқатнов бўлган йўллар ва аҳоли гавжум ҳудудларни ҳамда босқичма-босқич ички кўчалардаги тошқинларни бартараф этиш ишлари йўлга қўйилди”, - дейилган хабарда.

Ликвидация последствий наводнения в Ташкенте
Тошкентда сув тошқини оқибатларини бартараф этиш

Эслатиб ўтамиз, Республика Гидрометеорология хизмати маркази ҳафта бошида Тошкент шаҳрида апрель ойида Ёғингарчилик миқдори рекорд даражада кўп бўлганиини, айниқса, 23-24 апрель кунлари кучли ёғингарчилик юз бериши ҳақидаги маълумот тарқатган эди. Шунга асосан Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳам шошилинч хабарнома тарқатган эди.

Асосий мавзулар