16:00 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92

Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари май ойи охирида Москвада учрашади

© Sputnik / Екатерина Штукина
Жамият
Ҳавола олиш
102 0 0

Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари май ойи охирида Москвада учрашади, президентлар учрашуви эса декабрда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари май ойи охирида Москвада учрашади, икки давлат давлат раҳбарлари эса йил охирида учрашади, деди Россия Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссия мажлисида, РИА Новости хабарига асосан.

“Бош вазирлар учрашуви май ойи охирида режалаштирилган – бу жуда муҳим воқеа. Йил охирида эса Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи кутилмоқда”, - деди Орешкин.

Вазир айтишига қараганда, Россияда ҳукуматлараро учрашувлар фақат бир неча мамлакатлар билан йўлга қўйилган. Улардан бири – Ўзбекистон. Май ойида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида йўл харитасини тузиш ҳамда Россия ва Ўзбекистон божхона протоколини имзолаш режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Россия орасида савдо муносабатлари айрим ЕОИИ давлатларидан кўра илдамроқ ривожланмоқда. “Бугунги кунда эришилган 14,5 миллиард йиллик савдо айланмаси – бу бошланиши холос”, - деди Орешкин.

Ўзбекистон иқтисодиёт вазири Ботир Хўжаев ҳам, ўз навбтида, бош вазирлар учрашувига тайёргарлик иладм қадамлар билан олиб борилаётганини қайд этди. Хусусан, Россия билан рақамли транспорт тизими яратиш, таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш, бюджет ва солиқ сиёсати ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштрилаётганини айтиб ўтилди.

Асосий мавзулар