Ўзбекистонда баҳайбат балиқ овланди

© Телеграм канал Потребитель.узМужчина держит рыбу, пойманную на Ташморе
Мужчина держит рыбу, пойманную на Ташморе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу балиқни сувдан чиқариб олиш учун бир кишининг кучи етмаган. Балиқни чиқариб олиш учун бир неча киши ёрдамга чақирилган.

ТОШКЕНТ, 25 апр - Sputnik. Ўзбекистондаги ноқулай об-ҳаво шароитига қарамасдан, маҳаллий балиқчилар ўзларининг севимли ишлари билан шуғулланишда давом этишмоқда. Масалан, кеча улардан бири катталиги қўйдек келадиган балиқни овлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда "Потребитель.уз" хабар қилмоқда.

Канал - Sputnik Ўзбекистон
Каналларда балиқ етиштириш тартиби белгиланди

Балиқчиларнинг сўзларига кўра, балиқ Туябўғиз сув омборида тутилган ва уни бир неча киши сувдан чиқариб олган. Чунки бу балиқни сувдан чиқариб олиш учун бир кишининг кучи етмаган.

“Балиқ тортиб кўрилганда унинг оғирлиги 35 килограммни ташкил этди”, - дейишди балиқчилар.

Шунингдек, Балиқчилар ҳозирда Туябўғиз сув омбори ва унинг атрофидаги каналларда балиқ овлаш яхши эканлигини қайд этишган.

Хўш, балиқ овига борамизми?

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июнь ойида Хитойнинг Гуйян шаҳрида балиқчилар мутант балиқни овлашган эди. Балиқнинг боши қуш бошини эслатади.

Янгиликлар лентаси
0