Кеча нархи оширилди, бугун тўланг: совуқ сув учун янги тариф

© move.ruПодорожала вчера, платите сегодня: новый тариф на холодное водоснабжение
Подорожала вчера, платите сегодня: новый тариф на холодное водоснабжение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда 24 апрелдан эътиборан совуқ сувнинг нархи оширилди.

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Тошкентда 24 апрелдан совуқ сув тарифлари ошди. Янги нархлар пойтахт ҳокимияти томонидан 2 апрель куни тасдиқланди. Бу ҳақда “Сувсоз” корхонаси хабар қилди.

Шуниси эътиборга лойиқки, янги тарифлар ҳақидаги қарор кучга кирган бўлса-да, нарх оширилгани ҳақидаги хабарлар 25 апрель куни маълум қилинган.

Марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда 1 метр куб нархи энди 1050 сўмни (ҳозирда — 850 сўм), марказлашган иссиқ сув таъминотисиз — 715 сўмни (ҳозирда — 615 сўм) ташкил этади.

Счетчик воды - Sputnik Ўзбекистон
Совуқ ва иссиқ сув сарфини ҳисоблаш приборлари хатловдан ўтказилади – ҳукумат қарори

Совуқ сувга умумий ставкада ҳисоблагичсиз тўлаётганларни жиддий ўзгаришларни кутмоқда. Улар учун 24 апрелдан 1 майга қадар икки марта нарх кўтарилади.

Ички водопровод, раковина, унитаз, ванна ёки маҳаллий сув иситиш ускуналарига эга душ бўлган канализацияланган уйларда бир кишига ҳисоблагичсиз тўлаганда тариф апрель ойида 8933,22 сўмдан 9083,15 сўмга оширилди, майдан эса 10116,43 сўмни ташкил этади.

Канализация ва марказлаштирилган иссиқ сув билан таъминланган уй-жойлар ва умумий турар жойларда апрель ойида бир киши учун сув таъминоти 10263 сўмни (аввалги — 9937,13), май ойида эса 11944,63 сўмни ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0