Хитой мудофаа вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлди

© МинобороныВстреча с военной делегацией Китая
Встреча с военной делегацией Китая - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой мудофаа вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва Мудофаа вазирлигида учрашувлар ўтказди.

ТОШКЕНТ, 28 апр – Sputnik. Кеча 27 апрель куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигида Хитой мудофаа вазири генерал-полковник Вей Фенхэ бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Учрашувда мудофаа ва ҳарбий таълим соҳаларида Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Ҳарбий-техник йўналишда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашинди.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Хитой Афғонистон масаласини муҳокама қилади

Шу куни Хитой мудофаа вазири бошчилигидаги делегация билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Унда минтақавий хавфсизлик ва икки томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар муҳокама қилинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликларни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида ўзаро манфаатли, аниқ амалий руҳдаги ҳамкорликни ривожлантиришдан ҳар икки томон бирдек манфаатдор экани билдирилди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон ва Хитой мудофаа вазирликлари ўртасида 2019 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.

Бомбардировщик B-2 в полете - Sputnik Ўзбекистон
Хитой ўзи яратган "бомбалар онаси"ни синовдан ўтказди

Меҳмонлар Хотира майдонида бўлиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Айтиш жозизки, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. Хитойлик мутахассислар Ўзбекистон ҳарбий таълим муассасаларида ташкил этилган учрашув ва мулоқотларда қатнашган бўлса, ўзбекистонлик ҳарбийлар Хитой армияси ҳарбий таълим муассасаларида ўтказилаётган тайёргарлик машғулотларида иштирок этмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Хитой армиясига бағишланган замонавий, мавзулаштирилган синф хонаси ташкил этилган. Жорий йилнинг сентябрь ойидан ушбу олий ҳарбий таълим муассасасида хитой тилини замонавий ёндашувлар асосида ўргатиш курсларини ташкил этиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0