19:23 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Пациент во время процедуры очистки крови на аппарате Искусственная почка

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

© Sputnik / Алексей Мальгавко
Жамият
Ҳавола олиш
86 0 0

Миллий палатага Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган раис бошчилик қилади.

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди

Низомга мувофиқ, Миллий палата республика соғлиқни сақланишини бошқаришга инновацион моделлар жорий этилиши учун масъул бўлган республика тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштирувчи давлат ташкилоти ҳисобланади.

Таъкидланишича, миллий палата замонавий клиник қўлланмалар ва баённомалар, ташхис қўйиш ва даволаш сифат стандартлари, шунингдек, моддий-техник жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида жорий этилиши устидан мониторинг олиб боради.

Шунингдек, низом билан Миллий палатанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Миллий палатага Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган раис бошчилик қилади. Миллий палата ҳузурида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича маслаҳат кенгаши ташкил этилади.

Асосий мавзулар