20:05 17 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00

ИИББ болалар гуруҳини автобусда ташиш қоидаларини тушунтириб берди

© Sputnik / Антон Денисов
Жамият
Ҳавола олиш
164 0 0

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ходими Sputnik мухбирига Ўзбекистонда болалар гуруҳини ташкилий ташиш қоидаларини тушунтириб берди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган тунда Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари гуруҳини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учраб ёниб кетган, йўловчилардан 12 нафари турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган эди.

ИИББ ходимининг сўзларига кўра, биринчи навбатда, мактаб ўқувчилари иштирокида экскурсия ташкил қилаётган ташкилот, ИИВнинг тегишли бўлимига ёзма равишда мурожаат қилиб, саёҳат санаси, йўналиши, ўқувчилар сони ва транспорт воситаси ҳақида хабардор қилиши ва рухсатнома олиши керак.

Рухсатнома бериш учун қуйидагилар бажарилади: 

  • Автобус техник кўрикдан ўтказилади; 
  • Агар саёҳатда иштирок этаётган автобус 1 дона бўлса – унга ички ишлар томонидан 1 нафар кузатувчи тайинланади;
  • Агар автобуслар сони 2,3 ёки ундан кўп бўлса, ЙҲХБ томонидан кузатув машинаси берилади;   
  • болаларга хизмат кўрсатаётган автобуснинг йўловчи ташиш учун амал қилувчи лицензияси бўлиши керак. Лицензия - Автомобил транспорти агентлиги томонидан берилади; 
  • болалар гуруҳини ташкилий ташиётган автобуснинг олд ва орқа томонида "Болалар гуруҳини ташиш" йўл белгиси ўрнатилган бўлиши керак. 1.21- йўл белгиси - қизил ҳошияли, ичига болалар тасвири туширилган, сариқ рангдаги тўртбурчак кўринишидаги белги;

Маълумот учун, 2016 йил 1 мартдан бошлаб кучга кирган, “Йўл ҳаракати қоидалари”га  асосан, йўналишли транспорт воситаларига дахли бўлмаган автобусларда саккиз ва ундан ортиқ болаларнинг ташкилий ташилиши - ташкиллаштирилган болалар гуруҳи ҳисобланади.

 

 

Асосий мавзулар