Россиядан айрим давлатларга пул ўтказмалар миқдори чекланди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишДенежные купюры. Доллары США.
Денежные купюры. Доллары США.  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги чоралар молия соҳасида амалга оширилаётган товламачиликларнинг олдини олишга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Россияда ишлаётган бир неча йирик пул ўтказиш тизимлари бир қатор Осиё мамлакатларига жўнатилаётган пуллар миқдорини чеклади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Проверка долларов на подлинность - Sputnik Ўзбекистон
Россиядан энг кўп пул ўтказмалари Ўзбекистонга жўнатилган

Western Union ушбу чоралар молия соҳасида амалга оширилаётган товламачиликларнинг олдини олишга қаратилганини хабар қилди. Янги тартибга кўра, Western Union орқали 30 кунда 100 минг рубль ўтказиш мумкин.

“Золотая Корона” тизими орқали Қозоғистонга бир ойда 150 минг ўтказиш мумкин,  Қирғизистонга – 100 минг, Хитой ва Вьетнамга – 1,5 минг доллар.

Contact  тизими эса ўтказмалар миқдорини Қозоғистон ва Қирғизистонга - 600 минг рубл ёки 20 минг долла/евро миқдорида, Хитойга - 100 минг рубл миқдорида чеклади.

Қизиғи шундаки, Россиядан энг кўп пул ўтказаётган мамлакат – Ўзбекистон борасида ҳеч ким чеклов киритмаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда Росиядан пул ўтказмалари ҳажми 4,1 миллиарда долларга тенг бўлган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0