17:09 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92

МДҲ аэронавигация провайдерлари Душанбеда йиғилиш ўтказишди

© Sputnik /
Жамият
Ҳавола олиш
102 0 0

Душанбеда МДҲ давлати аэронавигация провайдерларини бирлаштируви “Евроосиё” экспертлар кенгаши йиғилиши ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 30 апр – Sputnik. 2019 йил 23-23 апрел куни Душанбеда МДҲ давлати аэронавигация провайдерларини бирлаштируви “Евроосиё” экспертлар мувофиқлаштирувчи кенгашининг 36-чи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистондан 50 га вакил яқин иштирок этди. Бундан ташқари, тадбирда аэронавигация саноати, Ҳаво транспорти халқаро ассоциацияси (ИАТИ) ва Давлатлараро авиация қўмитаси (МАК) вакиллари қатнашди.

Кенгашда Россия номидан “Госкорпорация по ОрВД” корхонасининг бош директори Игорь Моисеенко бошчилигида делегация қатнашди.

Тадбир давомида “Евроосиё” кенгаш аъзолари сўнгги олти ой мобайнида ўз корхоналари томонидан амалга оширилган ишлар, аэронавигация бўйича ҳамкорлик қилишнинг техник масалалари, Мувофиқлаштирувчи гуруҳ экспертларининг иш фаолияти натижалари тўғрисида ҳисоботлар тингланди.  

Игорь Мисеенко компаниянинг иш фаолияти, 2018 йилда Россия ҳаво ҳудудида парвозлар кўпайганини таъкидлаб ўтди. Ҳаво ҳаракатларини бошқарув марказини мустаҳкамлаш дастурлари муваффақиятли ижро этилди.  

Тюмен ва Екатеринбургда йирик марказлар фойдаланишга топширилди. Мисеенко Красноярскда бўлиб ўтган XXIX Жаҳон қишки универсиада мусобақаларида ҳаво ҳаракатини ташкил қилиш борасида тажриба билан ўртоқлашди.  

Кенгаш аъзолари ва меҳмонлар тадбир юқори даражада ўтганини ва қабул қилувчи томон – “Тожикаэронавигация” корхонасига миннатдорлик билдиришди.

“Евроосиё” мувофиқлаштириш Кенгаши ва Экспертлар гуруҳининг 37-чи йиғилиши жорий йилнинг сентябрь ойида Қозоғистонда ўтказилади.

Асосий мавзулар