Доимий очлик ҳисси қайси хавфли касаллик аломати?

Oбуна бўлиш
Британиялик олим доимий очлик ҳисси қайси касаллик ривожланаётганидан дарак беришини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. Доимий очлик ҳисси қанд касаллиги ривожланаётганидан дарак бериши мумкин. Бу ҳақда Express нашри хабар қилмоқда.

Британиялик олим Мэтью Кейпхорннинг сўзларига кўра, агар инсон таом истеъмол қилгандан сўнг очлик ҳиссини сезишда давом этса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Кровать - Sputnik Ўзбекистон
Тунда ҳожатхонага тез-тез қатнаш қайси касаллик аломати?

У кечки овқатга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини тушунтирди. Агар тўйимли таом истеъмол қилинса, очлик ҳисси овқатланишдан сўнг олти соат ичида пайдо бўлмаслиги керак.

Уйқуга ётишдан олдин тамадди қилгингиз келса, бу ҳам хавотирли аломат. Чунки уйқудан олдинги иштаҳа метаболик бузилишлар ёки қондаги сахар миқдори ошишининг яна бир муҳим белгиларидан ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нон тайёрлашда маҳсулот моғор босишини олдини олиш учун пропионат моддаси қўшилиши, бу эса гормон даражаси юқори бўлиши, семизлик ва қанд касаллигига олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0