05:56 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Ўзбекистонлик аёл Тошкент руҳий касалликлар шифохонасида беморлар калтакланаётганини айтди

© putnik / Табылды Кадырбеков
Жамият
Ҳавола олиш
53010

Тошкент психиатрик шифохонасининг тиббиёт ходимлари беморни уриб, тан жароҳати етказишган. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент ИИББ расмий хабар эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ўзбекистон пойтахтидаги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Тошкент руҳий хасталиклар шифохонасида даволанувчи беморнинг калтакланганлиги ҳолати юзасидан тергов олди текширув ишларини бошлаб юбордилар.

Илгарироқ, ижтимоий тармоқларда турмуш ўртоғи Тошкент шаҳар клиник психиатрик шифохонасида даволанаётган аёлнинг мурожаати эълон қилинган эди. Аёл касалхонадаги шифокорлар беморлар билан шафқатсиз муносабатда бўлаётганликларини маълум қилган. Бу мурожаатни ИИББ изоҳлади.

"Илгарироқ, 25 апрел куни, юқорида номи қайд этилган беморнинг қариндоши томонидан мурожаат келиб тушган. Бемор сўзларига кўра, тиббиёт ходими унга тан жароҳатларини етказган", - дейилади идора хабарида.

Ушбу мурожаат бўйича тергов олди ҳаракатлари олиб борилмоқда, улар натижасига кўра, қонунда назарда тутилган чоралар қабул қилинади. Ушбу мурожаат Тошкент прокуратураси назоратига олинган, деб таъкидлади ИИББ вакили.

Асосий мавзулар