13:52 19 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16
Врач выходит из операционной

Ўзбекистон ССВ психиатрик шифохонада юз берган ҳолат юзасидан хизмат текширувини бошлади

Sputnik / Александр Кряжев
Жамият
Ҳавола олиш
47310

Вазирлик хабарига кўра, беморнинг руҳий ҳолатидаги ўзгаришлар туфайли унга атрофдагилар душмандек кўринган, шу сабабли у атрофдагилардан шубҳаланган ва безовта бўлган. 

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентдаги руҳий касалликлар клиник шифохонасида рўй берган ҳолат юзасидан хизмат текшируви бошланини маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Илгарироқ, ижтимоий тармоқларда турмуш ўртоғи Тошкент шаҳар клиник психиатрик шифохонасида даволанаётган аёлнинг мурожаати эълон қилинган эди. Аёл ўз мурожаатида касалхонадаги шифокорлар беморлар билан шафқатсиз муносабатда бўлаётганликларини маълум қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, 1994 йилда туғилган фуқаро И. А. Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасига жорий йилнинг 16 апрель куни соғлиғи юзасидан махсус психиатрия тез ёрдами машинаси орқали олиб келинган ва ўша куни шифохонага жойлаштирилган.

"Беморнинг руҳий ҳолатидаги ўзгаришлар туфайли унга атрофдагилар душмандек кўринган, шу сабабли у атрофдагилардан шубҳаланган ва безовта бўлган. Руҳий ҳолатига кўра, беморга тегишли муолажалар қилиниши бошланган, шу қаторда тинчлантирувчи психотроп дори воситалари қўлланилган. Қайд этиш лозимки, айрим дори воситалари организмни бўшаштиради, тинчлантиради ва уйқучанлик чақиради.

Жорий йил 22 апрелда рўй берган видеотасвирдаги жараён юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳуқуқ-тартибот органлари билан биргаликда тезкор равишда хизмат текширувини бошлади", - дейилади расмий ахборотда.

Вазирлик шунингдек, шифохонада қонунийлик ва тартибни сақлаш мақсадида кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, улар орқали туну-кун видеоёзув олиб борилиши, агарда ходимлар томонидан беморларга нисбатан асоссиз куч ишлатиш, нафсониятга тегиш, қўпол муносабатда бўлиш ҳолатлари аниқланса, табиийки, тегишли қонуний чоралар кўрилишини эслатиб ўтган.

Асосий мавзулар