13:21 19 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16
Студенты Ташкентского государственного университета узбекского языка и литературы имени Алишера Навои выиграли международную олимпиаду по русскому языку

Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчиларга устама тўланади

© Официальный сайт Министерства высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан
Жамият
Ҳавола олиш
139 0 0

Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.

ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Халқ таълими вазирлиги тузилмасида Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти ташкил этилди.

Иқтидорли ўқувчи ёшларни аниқлаш, улар фаолиятини илмий ва услубий жиҳатдан таъминлаш, мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасида маҳаллий ва халқаро фан олимпиадаларини ташкил этиш Департаментнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Шунингдек, қарор билан ғолиблари олий таълим муассасаларга тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилинадиган халқаро олимпиадалар рўйхати тасдиқланди.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олимпиадаларнинг республика босқичида 1-3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга ихтисослик фани бўйича олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва 3 йил муддат давомида амал қилувчи сертификат берилади.

Эндиликда:

халқаро олимпиада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида:

- 1-ўрин учун – 500, ўқитувчисига –450 баравари;

- 2-ўрин учун – 300, ўқитувчисига –250 баравари;

- 3-ўрин учун – 200, ўқитувчисига –150 баравари;

асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари:

-1-ўрин учун – 50 баравари;

-2-ўрин учун – 35 баравари;

-3-ўрин учун – 30 баравари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.

Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.

Шунингдек, таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиада ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига эса ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади.

Олий таълим муассасасини тамомлаган олимпиада ғолиблари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан шакллантириладиган истиқболли мутахассислар захирасига киритилади.

Асосий мавзулар