ТИВ: Шереметьевода ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

© Sputnik / Сергей Мамонтов / Медиабанкка ўтишСитуация в аэропорту Шереметьево
Ситуация в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу маълумотни тергов олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакатнинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлимига тасдиқлаган.

ТОШКЕНТ, 6 май - Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Москвадаги “Шереметево” аэропортига самолётнинг фавқулодда қўниши юзасидан баёнот берди.

В Шереметьево загорелся пассажирский самолет. Съемка очевидца - Sputnik Ўзбекистон
Шереметьево аэропортида "Аэрофлот"га қарашли самолёт ёниб кетди – видео

ТИВ хабарига кўра, 2019-йилнинг 6-май куни эрталаб ҳолатига кўра 5-майда Москвадаги “Шереметево” аэропортига самолётнинг фавқулодда қўниши натижасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

“Бу маълумотни тергов олиб бораётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакатимизнинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлимига тасдиқлади”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг "Шереметьево" аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллагани ҳақида хабар берган эдик

Янгиликлар лентаси
0