19:20 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Орнамент и арабские надписи над входом мечети Минор

Рамазон ойида Тошкентдаги айрим кўчалар кечаси ёпилади

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
193 0 0

Рамазон ойи кунларида ҳар куни соат 20.00 дан 24.00 гача пойтахтнинг айрим кўчалари ёпилади.

ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББРамазон ойида Тошкентдаги айрим кўчалар кечаси ёпилиши ҳақида хабар қилди. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек масжидлар қавмлари учун қулайлик яратиш мақсадида муборак Рамазон ойи кунларида ҳар куни соат 20.00 дан 24.00 гача қуйидаги кўчалар транспорт воситаларининг ҳаракати учун беркитилади:

Олмазор тумани:

Келес кўчаси – Норазтепа кўчасидан Соғбон кўчаси, 2-берк кўчасигача;

Сергели тумани:

Қипчоқ кўчаси – Янги Сергели кўчасидан темирйўл ўтиш жойи ва У. Маҳмудов кўчасигача ;

Учтепа тумани:

Лутфий кўчаси – Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;

Чилонзор тумани:

Ал-Хоразмий кўчаси – Катта Хирмонтепа кўчасидан Катта Қани кўчасигача;

Шайхонтохур тумани:

Маннон Уйғур кўчаси – Нурафшон кўчасидан Бешқайрағоч кўчасигача ва Оқсой кўчасининг бир қисми;

Яккасарой тумани:

Яккасарой кўчаси – Боғибўстон кўчасидан С. Насафий кўчасигача;

Яшнобод тумани:

Фарғона йўли кўчасига туташган иккинчи даражали йўл – М. Ашрафий кўчасидан Норхўжаев кўчасигача.

"Барчадан муборак Рамазон ойи кунларида автотранспорт воситаларни масжидлар ёнида бошқаларнинг йўлини тўсган ҳолда қолдирмасдан, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва ИИББ томонидан махсус ташкиллаштирилган жойларда қолдиришни сўраймиз. Имкон қадар шаҳар жамоат транспортлари хизматларидан фойдлаланишингизни сўраб қоламиз, - дейилади ИИББ хабарида.

Асосий мавзулар