08:24 23 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.92
  • EUR9676.70
  • USD8624.51

Шереметьевода самолёт ёнаётган вақтда хо-холаб кулганлар қаттиқ жазоланади

© AFP 2018 / Russian Investigative Committee
Жамият
Ҳавола олиш
Шереметьеводаги мудҳиш авиаҳалокат (8)
1280 0 0

Sukhoi Superjet 100 самолёти авиаҳалокати якшанба куни кечқурун юз берди. "Аэрофлот" авиакомпанияси лайнери Москвадан Мурманскка томон йўл олган бўлган. Парвознинг йигирма саккизинчи дақиқасидан сўнг экипаж пойтахт аэропортига шошилинч равишда қайтишга қарор қилган

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Шереметьевода ёнаётган SSJ-100 устидан кулганлар акс эттирилган видео бўйича изоҳ берилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ижтимоий тармоқларда "Аэрофлот"нинг Sukhoi Superjet 100 самолёти ҳалокатидан сўнг мансабдор шахслар томонидан ҳақоратли гаплар айтилган видеоёзув пайдо бўлгач, Шереметьево администрацияси хизмат текширувини ўтказди, деб хабар қилди авиагавань матбуот хизмати.

Таъкидланишича, кадрлардаги тасвирларга кўра, ходимлар аэропорт хизмат ҳудудида ёнаётган лайнернинг авария вақтидаги қўнишини телефонга суратга олганлар, кулганлар ва ҳақоратли сўзлар айтганлар.

Баёнотда шунингдек, аэропорт ва авиакомпания ходимлари ушбу видеода йўқлиги айтиб ўтилган.

Шереметьевода самолёт ёниб кетди - видео

Ўз навбатида, Шереметьево раҳбарияти бу одамларга нисбатан ўта қаттиқ чоралар кўрилишини талаб қилган.

Sukhoi Superjet 100 самолёти авиаҳалокати якшанба куни кечқурун юз берди. "Аэрофлот" авиакомпанияси лайнери Москвадан Мурманскка томон йўл олган бўлган. Парвознинг йигирма саккизинчи дақиқасидан сўнг экипаж пойтахт аэропортига шошилинч равишда қайтишга қарор қилган.

Самолёт фақат иккинчи уринишдан сўнг қўна олган. Қаттиқ қўниш оқибатида самолётнинг шасси стойкалари синиб кетган ва двигателларда аланга пайдо бўлган. Кейин олов самолётнинг дум қисмига ёйилган.

41 киши ҳалок бўлган. 33 йўловчи ва 4 нафар экипаж аъзолари омон қолган.

Мавзу:
Шереметьеводаги мудҳиш авиаҳалокат (8)

Асосий мавзулар