00:59 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Участница международного конкурса Ты супер! Танцы Анастасия Молокова

Ўзбекистонлик раққоса орзулари

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Жамият
Ҳавола олиш
27210

Sputnik ва НТВ телеканалининг “Ты супер! Танцы” халқаро телелойиҳаси иштирокчиси ўзбекистонлик Анастасия Молокова танловдан сўнг бир неча йил ўтиб, Sputnik Ўзбекистон мухбирига ҳозирги ҳаёти ва орзулари ҳақида сўзлаб берди.

Настя – Тошкент вилоятининг Бўка шаҳридаги болалар уйи тарбияланувчиси. Шаҳар, вилоят ва республика тадбирларида доимий равишда иштирок этиб келади. У Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ёрқин мотошоуда ўз тенгдошлари билан чиқиш қилди. Ёш раққоса Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида ўзининг ҳаёт тарзи, интилишлари ва орзулари ҳақида сўзлаб берди.

“Ҳаёт давом этмоқда. Мен ҳозир фаол равишда рақслар билан шуғулланиб, чиқишлар қилиб тураман. Агар илгари  асосан ўзбек рақслари билан шуғулланган бўлсам, лойиҳада иштирок этган сўнг бошқа давлатлар рақс санъатига қизиқишим ортди. Менинг гуруҳларим катта эмас – 10-12 кишидан иборат. Турли рақсларни, жумладан, ҳинд рақсларини ўрганяпмиз”, - дейди Анастасия Молокова

Унинг энг катта орзуси келажакда шахсий рақс мактабини очиш ва ўз мақсадига эришиш учун тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, у ёшларга рақс сирларидан сабоқ беришни ният қилиб қўйган.

"Ты супер! Танцы" конкурсининг ўзбекистонлик иштирокчилари Москвани ҳайратда қолдирди

Анастасия Молокова Дурдона Иргашева и Моника Додарбекова билан биргаликда Sputnik ва НТВ телеканалининг  “Ты супер! Танцы”  халқаро телелойиҳаси чорак финал иштирокчиларидан саналади. Телелойиҳада улар ўзларинг бухороча миллий рақслари билан томошабинлар қалбини забт этишган эди.

Асосий мавзулар