14:20 19 Май 2019
Эфир
  • RUB129.74
  • EUR9501.05
  • USD8458.16
В столице проходит историческая акция Диктант Победы

Олижаноб акция: Тошкентда "Ғалаба диктанти" қандай ўтди?

Sputnik / Дильшода Рахматова
Жамият
Ҳавола олиш
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (29)
19510

Ўзбекистон фуқаролари Россотрудничество ташаббуси билан ташкил этилган янги майдон - “Ғалаба диктанти” акциясида илк бор Улуғ Ватан уруши ҳақидаги билимларини синаб кўриш имконига эга бўлдилар.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мухбири Дилшода Раҳматова "Ғалаба Диктанти" ўтказилган майдончада бўлиб, ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Россотрудничество биноси томон йўл олар эканман, Ўзбекистон учун янгилик бўлган акцияда иштирок этишга шошилаётган ўнлаб кўнгиллилар қаторидан ўрин олдим.

В столице проходит историческая акция Диктант Победы
Sputnik / Дильшода Рахматова
В столице проходит историческая акция "Диктант Победы"

"Сиз ҳам "Диктант"да иштирок этасизми?”, – савол бердим ёнимда кетиб бораётган аёлга. У ғурур билан бош силкиди, сўнгра гўё мени огоҳлантирмоқчи бўлгандай, тезда сўради: “Вой, "Ғалаба диктанти” тест шаклида ўтказилишини биласизми?”

Мен "ҳа" дедим. Маълум бўлишича, суҳбатдошим диктант ёзма шаклда бўлади, деб ўйлаган экан, бироқ янги формат ҳам унга манзур бўлди - у саволларга жавобларни қисқа вақтда белгилаш мумкинлигидан хурсанд эди.

Тадбир юксак даражада ташкил қилинганди. Акцияда иштирок этиш учун ташриф буюрганларнинг барчаси бирма-бир рўйхатга олинди, уларнинг ҳар бирига махсус қора рангли гелли ручкалар тарқатилди. Акцияда иштирок этувчиларга шунингдек, Георгий тасмаси улашилди ва ташкилотчиларга ёрдамга келган волонтер қизлар фуқароларни махсус тайёрланган аудиторияларга кузатиб қўйишди.

В столице проходит историческая акция Диктант Победы
Sputnik / Дильшода Рахматова
В столице проходит историческая акция "Диктант Победы"

Мен диктантни кузатмоқчи бўлган аудитория 25 кишига мўлжалланган. Биринчи бор ўтказилаётган акцияда эса жами 50 фуқаро иштирок этди. Диктант бошланишига ярим соатдан камроқ вақт қолган эди, ва бу дақиқалар хурсандчилик ва кўтаринки кайфиятда ўтди. Иштирокчилар бир-бирлари билан очиқ чеҳра билан суҳбатлашишар, акция ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашишар эди. Иштирокчилар кайфиятидан улар "Ғалаба Диктанти" акциясида иштирок этаётганларидан чексиз фахрланаётганини, шу тариқа уруш қатнашчиларига ҳурмат бажо келтиришни ўзларини бурчи деб қабул қилганликларини пайқаш қийин эмас эди.

Акцияга ким ташриф буюрди?

Диктантда иштирок этаётган ёш аёллардан бири тадбирда турли ёшдаги иштирокчиларни кўриб, ҳайрон бўлганини айтди. “Мен мактаб ўқувчилари келишса керак, деб ўйлагандим. Лекин ҳатто катта ёшдаги аёллар ҳам иштирок этишга қарор қилишганини кўриб, ҳайратим ошди”, - деди у.

Роппа-роса 14:00 да аудиторияга истарали, хушмуомала қиз кириб келди. У тўпланганларга диктант ёзиш тартиби ва ушбу "олижаноб" акциянинг илк бор ўтказилаётгани ҳақида сўзлади.

“Бу акция яна бир бор тинчлик ҳаммамиз учун муҳим эканлигини кўрсатади. Барчамиз бирга эканмиз, хотира бор экан – энг эзгу ва муқаддас туйғу шудир”, - деб таъкидлади у.

Сўнгра иштирокчиларга Улуғ Ватан уруши тарихи тўғрисида 20 та саволлар берилган бланкалар тарқатилди. Табиийки, диктант вақтида гаджет ва турли мобил воситалардан фойдаланиш таъқиқланди.

В столице проходит историческая акция Диктант Победы
Sputnik / Дильшода Рахматова
В столице проходит историческая акция "Диктант Победы"

Ғалабани қўлга киритиш учун белгиланган мезонлар оддий эди: кам вақт ичида кўпроқ тўғри жавобларни белгилаш лозим.

Диктантдан сўнг қатнашчилар фикрига қизиқдим. Таъкидлашларича, саволлар унчалик қийин бўлмаган. Тошкентлик Елена "Ғалаба Диктанти" Улуғ Ватан урушининг асосий воқеаларини хотирада қайта тиклашга ёрдам берганини ва у ўзи учун янги маълумотларни билиб олганини айтди.

“Ушбу акция аждодларимизнинг тинчлик учун жон фидо қилган вақтларни ёдга солади. Улар бизнинг ҳаётимиз ва келажагимиз учун қурбон бўлишган. Ахир Улуғ ватан уруши ва у ҳақдаги хотиралар кўп миллатли мамлакатимизда истиқомат қилаётган ҳар бир киши учун  - бу муқаддас. Шунга ўхшаш акциялар ўтказилаётгани жуда тўғри”, - деди у.

Келгуси йил Россотрудничество майдончалар сонини кўпайтиришни режалаштирмоқда, эҳтимол, мазкур акция мамлакатнинг бошқа регионларида ҳам ўтказилади.

Мавзу:
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (29)

Асосий мавзулар