16:26 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Вручили ключи от квартиры онкобольной женщине

Саратон касалига чалинган аёлга президент томонидан уй берилди

Халқ билан мулоқот
Жамият
Ҳавола олиш
334 0 0

Қарши шаҳридаги Кат маҳалласида 20 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқарога 20 мослаштирилган уй-жойнинг калити топширилди.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Саратон касалига чалинган аёлга президент томонидан уй берилди, деб хабар қилди "Халқ билан мулоқот" гуруҳи Фейсбукдаги саҳифасида.

Хабарда қайд этилишича, Қарши шаҳридаги Кат маҳалласида 20 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқарога 20 мослаштирилган уй-жойнинг калити топширилган.

Жумладан, Қарши шаҳри “Нахшаб” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи, саратон касаллигига чалинган, 2-гуруҳ ногирони ва шу кунга қадар бир нафар фарзанди билан онасиникида 4 нафар вояга етган укаси билан яшаб келаётган аёлга ҳам уй-жойнинг калити топширилган.

Таъкидланишича, бу каби эзгу ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиб, шаҳар ва туман уй-жой комиссиялари томонидан 285 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг арзон уй-жой олиши учун бошланғич бадал тўловларини тўлаб бериш бўйича режа дастур ишлаб чиқилган.

Хабарда тадбир давомида ташкилотчилар томонидан уйга эга бўлган оилаларнинг 35 нафар фарзандига ўқув-қуроллари ва бошқа қимматбаҳо совғалар ҳам берилгани қайд этилган.

Асосий мавзулар