Ўзбекистонда экстремистик ташкилот номлари рўйхати маълум қилинди

© Collage Sputnik / Jeshu JohnПросмотр запрещенных агитационных материалов
Просмотр запрещенных агитационных материалов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Адлия вазирлиги экстремистик ташкилот номлари рўйхатини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Адлия вазирлиги матбуот хизмати экстремистик ташкилот номлари рўйхатини эълон қилди.

Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазирлиги коррупция қарши махсус Telegram ботни ишга туширди

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг  14-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш суд тартибида амалга оширилади.

Ташкилотни экстремистик ташкилот деб топиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Бош прокурори томонидан Ўзбекистон Олий судига берилади.

Қайси ташкилотларга нисбатан суднинг уларни экстремистик ташкилот деб топиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида уларнинг фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлса, ўша ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Олий судининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши лозим.

Сотрудник сил безопасности Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
“Ислом давлати”нинг Марказий Осиё жангариларига жавобгар бўлган бошлиқ йўқ қилинди

“Ўзбекистон 2018 йил 30 июлдаги “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига экстремистик материалларни, экстремистик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзий белгиларини олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш, шунингдек уларни оммавий ахборот воситаларида ёхуд телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланади.

Шунингдек, мазкур моддага кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган, тайёрланаётган, сақланаётган, тарқатилаётган ва намойиш этилаётган, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ёки телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатилаётган ва намойиш этилаётган материаллар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экстремистик материаллар деб топилади”, - дейилган хабарда.

Демонстранты с флагом ИГ. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
“Ислом давлати” қаерда қайта тикланиши мумкинлиги маълум қилинди

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 12 мартдаги ҳал қилув қарорига кўра, интернет жаҳон ахборот тармоғининг “najot.info” ва “hizb-uzbekiston.info” веб-сайтлари ҳамда “Facebook”, “Youtube” ва “Telegram” ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги номлардаги профиль, канал ва саҳифалари экстремистик ва террористик деб топилди

Адлия вазирлиги 40 та профил, канал ва саҳифаларнинг рўйхатини тақдим этган.

Янгиликлар лентаси
0