Тошкентда бугун “ўғрилар” ҳам “вазият эгалари” ҳам йўқ – собиқ жиноятчи

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Кўча” сўзида бугун криминал маъно деярли қолмаган - ИИББ.

ТОШКЕНТ, 11 май – Sputnik. Тошкентда бугун “ўғрилар” ҳам “вазият эгалари” ҳам "кузатувчилар" ҳам йўқ, - деб собиқ жиноий ҳудуд вакилининг сўзларини келтиради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, Тошкентда бугун “Кўча” сўзининг маъноси ҳам ўзгариб, унда криминал маъно деярли қолмаган. Ушбу фикр тасдиғи сифатида ИИББ, собиқ жиноий муҳит аъзоларидан бири бўлган, 52 ёшли Дилмурод К.нинг (исми ўзгартирилган) cўзларини келтириб ўтган.

“...Мен илгар бир неча бор турли хил жиноятлар учун судланиб, узоқ вақт озодликдан маҳрум бўлганман. Ўзбекистонда бугун “ўғрилар тушунчаси” ҳам, давлат ҳудудида жиноий муҳитни тартибга солиб турадиган ҳеч қандай “вазият эгалари” ҳам, “кузатувчилар” ҳам йўқ. Бу энди қизиқ эмас. Менга бир назар солинг: бизнес билан шуғулланаман, ҳаммаси қонун доирасида – бутун маданиятли дунёдаги каби. Муаммолар бўлиб туради, лекин уларни барчасини қонуний ҳал этиш мумкин”, - дейди Дилмурод К.

Айтиш жоизки, ИИББ томонидан юқоридаги маълумот, айрим интернет сайтларда пайдо бўлган, ҳозир ҳам Тошкентда 90 йилларда Россияда бўлгани каби “жиноий гуруҳлар” томонидан тадбиркорлардан “улуш ундириш” амалиёти сақланиб қолгани ҳақидаги, манбаи номаълум бўлган, тасдиқланмаган хабарларни инкор этиш мақсадида келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0