ФВВ чўмилиш мавсуми арафасида хавфсизлик чораларини кўрмоқда

© Sputnik / Евгения НовоженинаОтдыхающие в ландшафтном парке "Митино"
Отдыхающие в ландшафтном парке Митино - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФВВ чўмилиш мавсуми арафасида, сув ҳавзаларида хавфсизлик мавзусида фаол ташвиқот олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 11 май – Sputnik. Ўзбекистонда чўмилиш мавсуми яқинлашиб келаётган вақтда республика Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги аҳолининг сувда чўкиши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Селевой поток - Sputnik Ўзбекистон
Сел оқимларидан фақат қочиб қутулиш мумкин - ФВВ

Хусусан, таълим вазирликлари билан ҳамкорликда март-май ойлари двомида республика бўйича 970 та умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида жами 286 минг нафар ўқувчилар ва 45 минг нафар ўқитувчи-ходимлар билан “Фуқаро муҳофазаси куни” доирасида “Сув ҳавзаларида чўмилиш қоидаси – саломатлик ва хавфсизлик гарови” мавзусида тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар давомида чўмилиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, чўкаётган инсонга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар амалий намойиш этилиб, 48 мингдан ортиқ эслатмалар тарқатилди ва 700 тадан зиёд кўргазмали бурчаклар ташкил қилинди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳам 30дан ортиқ кўргазмали амалий семинарлар ўтказилиб, тадбир қатнашчиларига эслатмалар, буклетлар ва бошқа кўргазмали воситалар тарқатилди.

Иккинчидан, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан жами 222 та болалар соғломлаштириш ва дам олдириш оромгоҳлари кўрикдан ўтказилиб, уларнинг чўмилиш ҳавзалари ва бассейнлари таъмирланди, бирламчи қутқарув анжомлари ва тиббиёт воситалари билан жиҳозланди, тарғибот - ташвиқот бурчаклари ташкил қилинди.

Пожарно-тактические учения на рынке Чилонзор буюм савдо комплекси - Sputnik Ўзбекистон
Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ФВВ тизимига ўтказилди

Учинчидан, Қорақалпоғистон Республикаси,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар ФВБлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот ва ташвиқот ишлари юзасидан газета ва журналларда 201 та, телевиденияда 486 та ва радио орқали 310 маротаба чиқишлар қилинди. 

Тўртинчидан, республика бўйича сув объектларида 4037 та “Чўмилиш қатъий тақиқланади!”, “Купание строго запрещается!” белгилари ўрнатилди.

Бешинчидан, “Маҳалла”, “Ёшлар” ва “Дунё бўйлаб” телеканаллари орқали “Республиканинг чўмилиш ҳавзаларида хавфсизликни таъминлаш чоралари”, “Сувда чўкиш билан боғлиқ баҳтсиз ходисаларнинг олдини олиш”, “Сувда хавфсизлик қоидалари” мавзусидаги телекўрсатув ва видеороликлар эфирга узатиб борилмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 50 дан ортиқ сув омборларида, сунъий кўлларда, истироҳат боғларидаги сунъий кўлларда қўриқланадиган пляжлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0