Май бошида МДҲ давлатлари неча кундан дам олди?

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишОтдых горожан в парках Москвы
Отдых горожан в парках Москвы  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Молдова фуқаролари май байрамларида 8 кундан ортиқ дам олишган, бошқа МДҲ мамлакатлари камроқ.

ТОШКЕНТ, 12 мая - Sputnik. Ушбу йилда Россия фуқаролари МДҲнинг бошқа фуқароларига нисбатан кўпроқ дам олишди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Россияликлар 1-5 май ва 9-12 май кунлари дам олишди. Дам олиш кунларининг умумий сони икки босқичда 9 кунни ташкил қилди. Ундан 4 куни (4,5 ва 11-12 май) шанба якшанба бўлса, қолган 5 куни байрам кунлари бўлди.

Салют в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тўққизинчи май кечаси Тошкентда байрам салюти отилади

Бу йил байрам кунлари сони кўп бўлишига Янги йил байрами ҳамда 23 феврал байрамларидаги дам олиш кунларини қисман май ойига кўчирилиши сабаб бўлди. Шундай йўл билан ҳукумат,  аҳолини қишда уйда дам олишга эмас баҳорда табиат қўйнида кўпроқ вақт ўтказиши учун шароит яратди, дейишмоқда мутахассислар.

Дам олиш кунлари сони бўйича иккинчи ўринда – Молдова бўлди. Ушбу мамлакат фуқаролари май бошида жами 8 кун дам олишди.

Қозоғистонда дам олиш кунлари сони 7та бўлди. Ундан байрам кунлари 3та ва дам олиш кунлари 4та бўлди: 1, 5, 7 ва 9 - 12 май кунлари.

Белорусда 6 кун дам олишди: 1 май ва 5 - 9 май кунлари.

Қирғизистонда дам олиш кунлари сони 5 кун бўлди. Ушбу мамлакат фуқаролари 1, 4,5,6 ва 9 май кунлари ишга чиқишмади.

Президент Шавкат Мирзиёев ветеранлар ва фронт фахрийлари ўтирган дастурхонларни айланиб, нуронийларнинг ҳар бирини бағрига босиб, уларни шахсан табриклаб чиқди. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 9 май куни қандай нишонланди - энг ёрқин фото-суратлар

Тожикистон ва Арманистон ҳукуматлари ушбу йил май бошида фақат 2 кунни дам олиш кунлари деб эълон қилишди – 1 ва 9 майни.

Озарбайжон ва Ўзбекистонда эса расмий дам олиш куни деб фақат - 9 май эълон қилинди.

МДҲ таркибидан чиққан Украина ва Грузияда ҳам май байрамлари бўлиб ўтди. Украинада - 27 апрелдан 1 майгача ва 9 май куни дам олиш кунлари бўлди.

Грузияда дам олиш куни фақат бир кун - 9 май бўлди.

Плеханов номидаги Россия Иқтисодий назария институти мутахассиси Ирина Комарова айтишига қараганда, май ойида дам олин кунлари сони кўп бўлишига қарамасдан, йил давомида Россияликлар дам олиш кунлари умумий сони бошқа МДҲ давлатлари билан деярли бир хил.

Янгиликлар лентаси
0