08:38 23 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.92
  • EUR9676.70
  • USD8624.51
Абитуриенты

Ўқишга кириш синовларида янги имтиёзлар берилади

© Telegram
Жамият
Ҳавола олиш
648 0 0

2019–2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида бир қатор имтиёзлар белгиланди.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2019–2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида бир қатор имтиёзлар белгиланди.

Хусусан, тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

- инглиз тили учун – миллий сертификат ёки IELTS 5,5, TOEFL IBT 72, Cambridge Assessment English FCE халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

- япон тили учун –  миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

- немис тили учун – миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

- француз тили учун – миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

- бошқа тиллар учун – миллий сертификат ёки халқаро тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори.

Асосий мавзулар