Тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади - президент янги қарори

© Х. Пайдоев / Народное словоСтуденты во время вступительных экзаменов в "Узэкспоцентре"
Студенты во время вступительных экзаменов в Узэкспоцентре - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Абитуриенты - Sputnik Ўзбекистон
Ўқишга кириш синовларида янги имтиёзлар берилади

Қарорга мувофиқ:

- 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;

- 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади;

- 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади;

- тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида (101 минг 365 сўм) тўлов ундирилади;

- абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Янгиликлар лентаси
0