23:49 19 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Празднование последнего звонка в России

Мактаб битирувчиларига аттестатлар 20 июнгача топширилади

© Sputnik / Алексей Мальгавко
Жамият
Ҳавола олиш
125 0 0

Педагогик кенгаш ҳар йили 15 июнга қадар битирувчиларни аттестат ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Ҳукумат қарори билан Умумий ўрта таълим тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжатларни бериш тартиб тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, аттестат ва сертификатларни битирувчиларга топшириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

- ҳар йили 10 июнга қадар битирувчиларнинг баҳолари, ўқув-тарбия жараёни билан боғлиқ ҳужжатлар (синф журнали, баҳолар табели) ўрганилиб, аттестат ва сертификат билан тақдирланадиган битирувчилар рўйхати шакллантирилади ҳамда педагогик кенгашга тақдим этилади;

- педагогик кенгаш ҳар йили 15 июнга қадар битирувчиларни аттестат ва сертификат билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилади;

- битирувчиларга аттестат ва сертификат ҳар йили 20 июнга қадар тантанали равишда топширилади.

Эслатиб ўтамиз, психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб (мактаб-интернат)ни  тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат  берилади.

Асосий мавзулар