18:34 20 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Проверка документов сотрудниками ГАИ в Ташкенте

Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизими жорий этилади

© ГУВД г. Ташкента.
Жамият
Ҳавола олиш
27310

2020 йил 1 январидан бошлаб, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар шахсларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби жорий этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Ички ишлар вазирлиги “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади.

Қарорга Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом илова қилинган.

“2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилсин:

йил бошидан йўл ҳаракати қоидаларини бузган транспорт воситалари ҳайдовчиларига муайян жарима бали бериб борилади;

агар транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун йил мобайнида (1 январдан 31 декабрга қадар) тўплаган жарима балларининг умумий миқдори ўн икки баллга етса ёки ундан ошса, у ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади;

ўн икки ёки ундан юқори жарима бали тўплаган ҳайдовчининг хоҳишига қараб унга қайта имтиҳон топшириш имкони берилади, имтиҳондан муваффақатли ўтган тақдирда, йил якунига қадар уч жарима балига тенг лимит берилади;

ўн икки ёки ундан ортиқ баллга тенг қоидабузарлик содир этган, шунингдек қайта имтиҳонни топшира олмаган ҳайдовчилар суд томонидан ўрнатилган тартибда йил якунига қадар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади”, - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Ҳужжатда айтилишича, ўн икки ва ундан юқори баллга тенг бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ҳайдовчилар томонидан қайта имтиҳон топширишда тўланадиган тўловлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига ўтказилсин ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари, шунингдек ҳайдовчиларнинг уяли алоқа воситаларига хабар юбориш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришга мақсадли йўналтирилади.

Қарор лойиҳасида 2019 йил 1 июлигача миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган фуқароларга электрон шаклда жарима баллари бериш ва ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганда уларни ҳисоблашнинг электрон тизимини ишлаб чиқиши вазифаси қайд этилган.

Асосий мавзулар