09:59 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Собаки породы алабай

Кинологлар энг яхши қўриқчи итлар зотларини айтишди

Sputnik / Владимир Вяткин
Жамият
Ҳавола олиш
39210

Кинологлар энг яхши қўриқчи итлар зотларини маълум қилишди.

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Уй, мол-молк ва эгасини ҳимоя қилиш учун энг яхши итлар бу – Ўрта Осиё ва Кавказ овчаркаси ҳисобланади. Бу ҳақда РИА Новостига Россия кинология федерацияси президенти Владимир Голубев маълум қилди.

“Қўриқчи итларнинг энг ёрқин намунаси бу  Ўрта Осиё ва Кавказ овчаркаси ҳисобланади.  Бу зотли итлар ёнида эгаси бўлган  ёки бўлмаган ҳолатларда мустақил қарор қабул қилиш қобилиятига эга. Шунинг учун бу итлар албатта машқ курсидан ўтиши керак”, - деди у.

Эксперт сўзларига кўра, машқ итларга вазиятни англаш ва қачон жаҳлдорликни кўрсатиш кўнималарига ўргатади.  

“Қўриқлаш учун мўлжалланган итлар эгасига қулоқ солиш, бегоналарга ишончсизликка кўникмаларига ўргатиши керак", - деб таъкидлади Голубев.

Машғулотлар билан фақат тажрибали мутахассис-кинологлар шуғулланиши керак.

Голубевнинг сўзларига кўра, хизмат итлари машқ учун энг яхши зотли итлар ҳисобланади.

Хизмат итлари гуруҳига немис ва белгия овчаркалари, ротвейлер, лабрадор, спаниел зотли итлар киради.

Кўп йиллар давомида бу зотли итлар: портловчи ва наркотик моддаларни қидириш, одам қидириш, жиноятчиларни ушлашда, одамларни қутқариш ишларида қўлланилади. Шунингдек, қўриқлаш фаолиятида қўлланилади.  

Асосий мавзулар