Москвада янги услубда қурилган полиция биноси ишга тушди

© ТВЦНовое здание ОВД Очаково-Матвеевского района
Новое здание ОВД Очаково-Матвеевского района - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада янги услубда қурилган туман полиция бўлими биноси ичида нималар бор?

ТОШКЕНТ, 19 май – Sputnik. Яқинда Москванинг Очаково-Матвеевское туманида янги полиция биноси ишга тушди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Янги бино, “Хавфсиз шаҳар” дастури доирасида индивидуал лойиҳа бўйича қурилган биринчи полиция биноси бўлиб, келажакда Москвада ана шундай услубда қурилган яна 16та бино қурилиши хабар қилинган.

© ТВЦНовое здание ОВД Очаково-Матвеевского района
Москвада янги услубда қурилган полиция биноси ишга тушди - Sputnik Ўзбекистон
Новое здание ОВД Очаково-Матвеевского района

Янги услубда қурилган полиция биноси олдингиларидан нимаси билан ажралиб туради?  

Биринчидан, майдони 5,5 минг метр квадрат бўлган янги бинода туман полициясининг барча бўлинмалари учун етарли жой ажратилган. Криминал полиция, Навбатчилик бўлинмаси, жамоат хавфсизлиги бўлинмаси ва бошқалар энди битта бинода жойлашган. Керак бўлганда, ҳар бир мутахассис учун алоҳида кабинетлар ажратилган.

Шунингдек, бу ерда полиция ходимлари машқ қилишлари учун учун ҳақиқий ва электрон тир, спорт машҳулотлари зали, ер ости автомобиллар турар жойи, устахона ва автомобиллар ювиш жойи ҳам бор.

Учинчидан, янги бинода махфий ҳужжатлар билан ишлаш учун махсус жиҳозланган хона бор. Бу ерда яшириш аудио ёки видеоёзув олиб бориш имкони чекланган.

© ТВЦНовое здание ОВД Очаково-Матвеевского района
Москвада янги услубда қурилган полиция биноси ишга тушди - Sputnik Ўзбекистон
Новое здание ОВД Очаково-Матвеевского района

Янги бинода шунингдек бутун туман ҳудудида ўрнатилган 16 минг видеокузатув хавфсизлик камераларини назорат қилиш пункти ҳам бор.

Янги бинода нафақат бу ерда ишловчи ходимлар қулайлиги, балким бу ерга келувчи фуқаролар қулайлиги ҳам ҳисобга олинган. Масалан ёш боласи билан полиция биносига ташриф буюрган фуқаролар ишлари битгунича болаларини махсус “Болалар хоналарида” қолдиришлари мумкин.  

Шаҳар мэри Юрий Лужков айтишига қараганда, янги бино 2 йил ичида тўлиқ қуриб битказилган. Айни дамда яна 14та ана шундай бинолар қуриб битказилган ва яна 15 та қурилиш жараёнида.

Маълумот учун Москвада жами 125 та туман бор.

Янгиликлар лентаси
0